Жамият | 15:13 / 07.01.2016
5234
1 дақиқада ўқилади

АҚШда 73 ёшли эркакка умрбодлик нафақа келтирган чипта ким ошди савдосига қўйилди

АҚШнинг Мичиган штатида ҳар ой минг доллар келтирувчи чипта ким ошди савдосига қўйилди, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Чипта Дональд Мэгеттга тегишли. У 1984 йили Cash for Life лотереясида ғолиб бўлган. Шундан буён унга ҳар ой минг доллар тўланади.

Чиптанинг бошланғич нархи 30 минг долларни ташкил этади. Чипта Мэгеттнинг вафотидан сўнг кучини йўқотади.