Жаҳон | 17:51 / 07.01.2016
7001
1 дақиқада ўқилади

Ар-Риёд Эроннинг Ямандаги элчихонасига берилган зарбаларни изоҳлади

Ямандаги ҳусийчи исёнчиларга қарши Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция вакили Эроннинг Ямандаги элчихонаси коалиция самолётлари томонидан ўққа тутилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

Унинг айтишича, Сано шаҳрини эгаллаб олган исёнчилар шаҳардаги элчихоналар биноларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланмоқда. Бугунги авиазарбалар Яман пойтахтидаги ҳусийчиларнинг ракета қурилмаларини йўқ қилиш мақсадида амалга оширилгани айтлган.

Бундан олдинроқ, Эроннинг давлат ахборот каналлари Саудия Арабистони авиацияси Эроннинг Ямандаги элчихонасига авиазарбалар бергани ҳақида ахборот тарқатганди.

Яманда давом этаётган фуқаролик урушида Эрон исёнчи хусийларни қўллаб-қувватламоқда, Саудия бошчилигидаги ҳарбий коалиция эса ҳукумат қўшинларига исёнчиларга қарши курашда ёрдам бермоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш