Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореянинг ядровий синовига жавоб резолюцияси устида ишлашни бошламоқда
БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Корея томонидан ўтказилган ядровий синовга жавоб чоралари кўриш резолюцияси устида ишлашни бошламоқда, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Бу ҳақда Хавфсизлик кенгашида раислик қилувчи уругвайлик дипломат Эльбио Росселли маълум қилди.
Росселли ўтказилган синовни қоралади ва уни Хавфсизлик кенгашининг Пхеньянга ядровий қурол ва баллистик ракеталарни яратиш билан боғлиқ исталган фаолиятни олиб боришни тақиқловчи резолюцияларининг жиддий бузилиши деб айтди.
Резолюция Шимолий Кореяга нисбатан мавжуд санкцияларнинг кенгайтирилишини назарда тутади.
Аввалроқ Шимолий Корея ҳукумати мамлакатда водород бомбаси муваффақиятли синовдан ўтказилганини маълум қилганди. Кўплаб давлатлар раҳбариятлари бу ҳолат юзасидан норозилик билдирган.