Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА рейтинги: Ўзбекистон бир поғона юқорилади
ФИФА расмий сайти январь ойи учун терма жамоалар рейтингини эълон қилди.
Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси 73-ўриндан жой олди.
Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё бўйича 6-ўринда. Қитъадаги энг яхши натижа ҳамон Эронга тегишли бўлиб, айни вақтда эронликлар умумий рейтингда 43 ўринни эгаллаб турибди. Осиё вакиллари орасида Жанубий Корея (51 ўринда), Япония (53 ўринда), Австралия (59 ўринда), БАА (64 ўринда) каби терма жамоалар Ўзбекистон терма жамоасидан юқорида жойлашган.
Қуйироқда эса Саудия Арабистони ва Хитой ўрин олган. Эслатиб ўтамиз, бир ой муқаддам Ўзбекистон МТЖ 74-ўринда қайд этилган эди.
ФИФА рейтингидаги етакчиларнинг ўрни ўзгармаган. 1494 очко жамғарган Бельгия терма жамоаси ҳамон биринчи, 1455 очко жамғарган Аргентина иккинчи, 1370 очко жамғарган Испания терма жамоаси учинчи ўринда жойлашган.
ФИФА рейтинги:
1. Бельгия — 1494 очко
2. Аргентина — 1455
3. Испания — 1370
4. Германия — 1347
5. Чили — 1269
6. Бразилия — 1251
7. Португалия — 1219
8. Колумбия — 1211
9. Англия — 1106
10. Австрия — 1091
43. Эрон — 672
51. Жанубий Корея — 617
53. Япония — 607
59. Австралия — 583
64. БАА — 547
73. ЎЗБЕКИСТОН — 489