Технология | 10:36 / 07.01.2016
5949
1 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчининг кўз қорачиғини назорат қиладиган хизмат яратилди

Автомобиль бошқараётган ҳайдовчининг чалғиётганини таъкидлаб турадиган хизмат яратилди.

"Ушбу хизмат "Harman "деб номланган бўлиб, автомобилга ўрнатилади ва у ҳайдовчининг кўз қорачиқлари кенгайишини назорат қилади ҳамда кўп чалғиётганидан уни огоҳлантириб туради", деб хабар беради Like It.

Бундай хизмат таклиф қиладиганлардан унинг фарқи, бир нечта қўшимча сенсорлар зарур бўлмаслиги ва автомобилга осон ўрнатиш мумкинлигида. Шунингдек, у кўз қорачиғини назорат қилиб, ҳайдовчининг ухлаб қолмагани ёки чалғимаганлигини таъкидлаб турадиган илк хизмат ҳисобланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш