Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливиядаги ҳарбий базада портлаш содир бўлиши оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
7 январь куни Ливиянинг шимоли-шарқидаги Злитен шаҳридаги ўқув-машғулот лагерида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда гувоҳларга асосланган ҳолда "Ал-Арабия" телеканалида хабар берилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш қурбонлари сони камида 46 нафарни ташкил этади. Жароҳатланганлар сони эса 100 нафарда ошган.
Агентлик маълумотларига кўра, пайшанба куни тонгида ҳарбий машғулот ўтказилаётган лагер ҳудудига портловчи қурилма ўрнатилган автомобил кириб келган ва портлаб кетган.
Телеканалда айтилишича, портлашдан кейин лагер ҳудудида осмонга баланд тутунли устун ҳосил бўлган.
Айни вақтда қурбонларнинг аниқ сони ҳақида маълумот йўқ.