Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:28 / 07.01.2016
4636
1 дақиқада ўқилади
Ливиядаги ҳарбий лагерда содир этилган теракт қурбонлари сони 65 нафарни ташкил этмоқда
Ливиянинг Злитен шаҳридаги ҳарбий лагерда содир этилган портлаш қурбонлари сони 65 кишига етган. Бу ҳақда маҳаллий шифохона вакилига асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар берган.
Дастлабки маълумотларда қурбонлар сони 46 нафарлиги ва яна юздан ортиқ киши жароҳатлангани айтилганди.
Ҳалок бўлганлар орасида ҳарбийлар ҳам, тинч аҳоли вакиллари ҳам бор.
Айни вақтда бу теракт учун жавобгарликни ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмаган.
Терактдан мақсад қирғоқ ҳимояси штаби бўлгани айтилмоқда. Шаҳарда мактаблар ёпилган, сафарбарлик эълон қилинган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш