Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:51 / 07.01.2016
3734
1 дақиқада ўқилади
Обама Ироқ бош вазири билан ИШИДга қарши курашни муҳокама қилди
АҚШ президенти Барак Обама ва Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий телефон орқали суҳбатда ИШИДга қарши курашни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.
Обама Ироқ ҳукумати Найнаво вилоятидаги Мосул дамбасининг структуравий яхлитлигини яхшилаши зарурлигини таъкидлаб ўтди. Бу дамба мамлакатда энг йириги ҳисобланади.