Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Спорт" телеканалида футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати учрашувлари трансляция қилинади
“Спорт” телеканали футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати учрашувларини трансляция қилади.
"Чемпионат учрашувларидан жонли ва ёзиб олинган трансляциялар уюштирилиши ҳақида телеканалнинг ҳафталик кўрсатувлар дастури орқали билиш мумкин.

12 январь куни бошланадиган турнирнинг камида иккита учрашувини жонли эфирда, бошқа ўйинларини эса ёзиб олинган ҳолда намойиш этиш режалаштирилган. Баъзи учрашувлар, хусусан, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар такроран намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичи “C” гуруҳида Жанубий Корея, Ироқ ҳамда Яман U23 терма жамоаларига қарши учрашувлар ўтказади.
Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё чемпионати баҳсларини 13 январь куни Жанубий Корея олимпия терма жамоасига қарши ўйин орқали бошлайди. Гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйин 16 январь куни Ироқ олимпия терма жамоасига қарши, 3 турда эса Яманга қарши ўйинлар ўтказилиши белгиланган.
Ўтган ойда терма жамоа мураббийи Самвел Бабаян мазкур ОЧда иштирок этадиган Ўзбекистон олимпия термасининг таркиби эълон қилинганди. Терма жамоа мусобақа арафасида сўнгги йиғинни ўтказиш учун Дубайга жўнаб кетган.
Йиғиндаги биринчи учрашувда Хитойдан мағлуб бўлинган, Иордания эса мағлубиятга учратилган.
Таъкидлаш жоиз, Ушбу Осиё чемпионати Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи турнир ҳисобланиб, Осиё чемпионатида дастлабки учта ўринни қўлга киритган жамоалар олимпиадага йўлланмани қўлга киритадилар.