Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: Жанубий Корея АҚШга ўз ҳимояси учун кўпроқ пул тўлашига тўғри келади
АҚШ Вашингтонга ўз ҳимояси учун тўловларни ошириши керак бўлган Корея Республикасидан қўшинларини олиб чиқиб кетмоқчи эмас. Ушбу фикрни Республикачилар партиясидан Қўшма Штатлар президендлигига номзод Дональд Трамп CNN телекомпаниясига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Трампга интервью чоғида КХДР чоршанба куни водород бомбасини муваффақиятли тарзда синовдан ўтказгани тўғрисида эълон қилганидан сўнг минглаб америкалик ҳарбийларни Корея Республикасидан олиб чиқиб кетиш ғоясига қандай қараши тўғрисида савол берилди.
“Мен Жанубий Корея бизга кўпроқ пул тўлашини истар эдим”, - дея жавоб берди миллиардер. “Жанубий Корея – пул ишлаб чиқарадиган ускуна. Улар бизга кулгули миқдорда тўлашмоқда, - давом этди у. – У ерда менинг кўплаб дўстларим бор. Бироқ улар бизга тўлашига тўғри келади ва ўз ҳимояси учун кўп тўлайди ҳам”.
Трамп ўз ташвиқот кампанияси даврида кўп бор Сеулни “Америка ҳарбий машинасида бепул сайр қилган”ини кўп маротаба таъкидлаб ўтди. Айни пайтда Корея Республикасига 28,5 минг нафар АҚШ ҳарбий хизматчилари жойлаштирилган. 2014 йилда икки мамлакат уларнинг жойлашувини биргаликда молиялаштириш тўғрисидаги келишувни янгилаган эди.
Корея Республикаси 2014 йилда мамлакатда Америка қўшинларини сақлаб туриш мақсадида 890 миллион доллар сарфлади. Жанубий Корея сиёсатчиларининг фикрича, Трампнинг бу каби баёнотлари унинг гаосиёсат ва ҳарбий ишларда тўлиқ лаёқатсиз эканини англатади.