Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Марказий Осиёга Каспий орқали товар етказиб беришни йўлга қўяди
Украина товарларни Россия эмас, Каспий денгизи орқали етказиб беришни синов тартибида йўлга қўймоқда. Бу ҳақда “112 Украина” телеканали эфирида Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирининг ўринбосари Наталия Микольская маълумот берди.
“Инфраструктура вазирлиги ва бошқа органлар томонидан Каспий орқали муқобил йўл ишлаб чиқилди, биз бошланғич лойиҳани ишга туширамиз, - маълум қилди у.
Асосий муаммо шундаки, Каспий орқали юк етказиш РФ ҳудуди орқали ўтадиган йўналишдан икки баробар қимматга тушарди. Аммо ҳозир бу транзитда қатнашадиган давлатлар билан муроса топилди, ва биз янги йилдан бу йўналишдаги тарифлар сезиларли даражада туширилишидан умид қиламиз”.