Жаҳон | 09:53 / 07.01.2016
4238
1 дақиқада ўқилади

Хитой фонд биржасида индекслар ярим соат ичида 7 фоизга тушиб кетиши билан сотувлар тўхтатиб қўйилди

Хитойнинг Шэньчжэнь ва Шанхай фонд биржаларида асосий индекслар ярим соат ичида 7 фоизга тушиб кетиши муносабати билан сотувлар кун охиригача тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Тўрт кун муқаддам жорий этилган индекслар 7 фоиздан ортиқ тушиши билан сотувларнинг автоматик тарзда тўхтатилиши тизими тўртинчи марта ишлади, деб эслатади Синьхуа агентлиги.

CSI300 индекси 7.2 фоизга 3284.74 пунктгача, Shanghai Composite индекси 7.3 фоизга 3115.89 пунктгача тушиб кетди.Бундай тушиш ХХР Марказий банкининг юань курсини 2011 йил апрелидан буён кузатилган энг паст даражага тушириш қарори билан боғланмоқда.