Жамият | 12:48 / 07.01.2016
7429
1 дақиқада ўқилади
ХХР Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли оролларга икки йўловчи самолётини қўндирди
Жанубий Хитой денгизидаги Спратли оролларига ХХРнинг икки йўловчи самолёти муваффақият билан қўндирилди, деб хабар беради CCTV.
Хайнань вилоятидан учирилган лайнерлар икки соатдан сўнг Пекин томонидан баҳсли архипелаг рифларида қурилган сунъий оролларга келиб тушди.
Айтилишича, дунёдаги энг фаол кема йўлларидан бирида аэродромнинг қурилиши метереологик разведка ва океан мониторинги даражасини оширади. Хитойнинг баёнотларига кўра, аэродром йўқолган кемалар ва самолётларни қидириш операцияларида ҳам қўл келиши мумкин.