Жаҳон | 23:33 / 07.01.2016
4624
1 дақиқада ўқилади

Яман БМТнинг расмий вакилини персона нон-грата деб эълон қилди

Яман ҳукумати БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси вакилини мамлакатда персона нон-грата деб эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, бунга расмий вакилнинг Яман ҳақидаги “адолатсиз гаплари” сабаб бўлган.

Декабрь охирида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раъд ал-Ҳусайн БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишида Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари Ямандаги турар-жой ҳудудлари ва фуқаролик объектларига берилган аксарият зарбалар учун жавобгар эканини айтганди.