Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари Самарқанд шаҳрига саёҳат қилишди
“Соғлом авлод учун” фонди 2016 йилнинг “Соғлом она ва бола йили” эълон қилиниши муносабати билан ҳамда 2015-2016 ўқув йилларининг қишки таътил вақтида дам олишларини мазмунли ҳамда қизиқарли тарзда ташкил этиш мақсадида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари (кўп болали ва кам таъминланган оилалар, ногиронлар ва ҳ.к.лар) ўртасида қатор хайрия ва маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, “Соғлом авлод учун” фонди “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирликлари билан ҳамкорликда 2016 йилнинг 8 январь куни Тошкент шаҳридаги 22 ва 23-сонли “Меҳрибонлик” уйларининг жами 50 нафар тарбияланувчилари учун тарихий Самарқанд шаҳрига бир кунлик саёҳат ташкиллаштирилди.
Саёҳат давомида болажонлар Регистон майдони, Самарқанд тарихи музейи, Гўри Амир мақбараси билан танишадилар.