Технология | 20:07 / 08.01.2016
3584
1 дақиқада ўқилади

CES-2016: ғаройиб Hackaball шарчаси болаларга дастурлашни ўргатади

Лас-Вегасдаги CES-2016 халқаро электроника кўргазмасида намойишга қўйилган Hackaball “ақлли” коптокчаси болаларни дастурлашга қизиқтириш учун барча юмушларни бажара олади. Уни сочиб ташлаш ва қайта йиғиш, итқитиш мумкин. Шунингдек, коптокча ўзидан турли рангларни чиқаради ва у билан ҳар хил фокусларни амалга оширса бўлади.

Hackaball ичига турли рангдаги LED-чироқлар ва ҳаракат сенсори жойлаштирилган. Улар дастурлаштирилган бўлиб, улоқтирилганида ёки ноқулай ҳолда тутиб турилганида рангларни ўзгартиради. Болаларга дастурлашни ўргатишга мўлжалланган технологик ўйинчоқ 85 доллар туради.

Hackaball`ни iOS учун ишлаб чиқилган илова ёрдамида дастурлаш ва дизайнини ўзгартириш ҳам мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш