Технология | 19:53 / 08.01.2016
2975
1 дақиқада ўқилади

CES-2016: ичидаги сувга моддалар қўшадиган Bluetooth-идиш экран билан ҳам таъминланган

Лас-Вегасдаги CES-2016 халқаро электроника кўргазмасида тақдим этилган LifeFuels идиши дисплей билан таъминланган бўлиб, сувга турли озуқа моддалари ва ҳар хил таъмларни қўша олади. Бу ҳақда Kun.uz сайти DELFI.lv`га асосланиб хабар бермоқда.

Бундан ташқари, у Bluetooth билан ҳам таъминланган бўлиб, смартфон ёки планшетга унинг фойдаланувчисига сувга нима аралаштирилгани, кун давомида қанча сув ичилгани ва бошқа хабарларни юбора олади. У ўз ёнидаги FitBit, MyFitnessPal ва Apple Health фитнес ва велнесс-иловалар билан ҳам “мулоқот”га кириша олади. Қизиғи, идиш барча ишларни мустақил равишда амалга оширади, унинг эгаси фақатгина рухсат берса кифоя.

Компания расмий сайти орқали 200 долларга баҳоланган мазкур маҳсулотга буюртма бериши мумкин. Мақсадли аудитория сифатида атлетлар ва “спортнинг жиддий ишқибозлари” тилга олинмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш