Технология | 19:34 / 08.01.2016
4935
1 дақиқада ўқилади

CES-2016да одам ташишга мўлжалланган дрон намойиш этилди

Лас-Вегасда давом этаётган CES-2016 кўргазмасида инсонларни ташишга мўлжалланган йирик ҳажмли Ehang 184 дрони намойиш этилди. Ehang компанияси вакилларининг таъкидлашича, Personal Flying Vehicle (PFV – шахсий учувчи ҳаракат воситаси) номли мазкур ускуна шу йилдан сотувга чиқарилади.

Тўрт қўлли ва саккиз парракли ушбу 184 ускунаси бир кишини кўтара олади. Шу билан бирга, дронни йўловчининг ўзи бошқара олмайди, дрон айнан масофадан, бошқа жойдан бошқарилади.

Гаджет 3 минг м баландликка кўтарилиши, 100 км/соат тезликка чиқиши мумкин. У кондиционерга, 4G-модемга ва катта дисплейга эга; йўловчидан ташқари, унинг бортига битта рюкзакни сиғдириш мумкин. Агар дрон курсдан адашса, автоматик тарзда фавқулодда қўнишни амалга оширади.

EHang АҚШда барча 184 моделларини бошқаришнинг ягона марказини қуришни режалаштирмоқда. Дрон нархи 200-300 минг долларга баҳоланмоқда.