Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:24 / 08.01.2016
5192
1 дақиқада ўқилади
Эрдўған Ироқда ИШИДнинг 18 жангариси йўқ қилинганини маълум қилди
Туркия ҳарбийлари Ироқ шимолидаги ҳарбий базага ИШИД жангариларининг ҳужумини қайтарди ва 18 нафар жангарини йўқ қилди, деб маълум қилди Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, операциянинг ўтказилиши давомида турк ҳарбийларидан ҳеч ким жабр кўрмаган.
Аввалроқ Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу Туркия Ироқда ҳарбийларини қолдиришни истаётганини маълум қилганди.