Жамият | 12:14 / 08.01.2016
6092
2 дақиқада ўқилади

Франциялик дорбоз Танкред Меле 30 метр баландликдан йиқилиб ҳалок бўлди

Франциялик машҳур дорбоз Танкред Меле 30 метр баландликдан йиқилиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Flying Frenchies номли акробатлар гуруҳининг фейсбукдаги саҳифасида хабар берилган.

Маълум қилинишича, 5 январь куни 32 ёшли Меле ўзининг касбдошлари билан аэростатни учиришга тайёрлаб турган вақтда, ҳаво шари юқорига кўтарила бошлаган ва дорбоз шарнинг саватчасига қўллари билан осилиб қолган. Лекин, 30 метрга яқин бўлган баландликда Меле пастга тушиб кетган.

Марҳумнинг яқинлари у ҳақида илиқ хотираларини билдириб ўтишган ва унинг ўз рафиқаси Тифани билан биргаликда қизалоғи Леонини тарбиялаб келишганини қайд этишган.

"У ҳаётни жуда севарди. Лекин у бу ҳаётни жуда эрта тарк этди", деб ёзади улардан бири.