Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:16 / 08.01.2016
6427
1 дақиқада ўқилади
Жанубий Корея КХДР чегарасида жанговар тайёргарликни энг юқори даражага кўтарди
Жанубий Корея КХДРга қаратилган ташвиқот карнайлари ўрнатилган ҳудудларда ҳарбий хизматчилар тайёргарлигини энг юқори даражага кўтарди.
Рёнҳап агентлиги хабарига кўра, жанговар шайлик даражаси бугун, 7 январь куни 12.00да 11та овоз кучайтирувчи карнайлар орқали ташвиқот эшиттиришларини бошлаганидан сўнг оширилди. Бунга шимолликларнинг ядро синовини ўтказгани сабаб бўлди.
Агентликнинг маълум қилишича, Жанубий Корея шу мақсадда чегара ҳудудига танкка қарши ракеталар ва ўзиюрар K-9 гаубицаларини ҳам жойлаштирган.