Жамият | 10:31 / 08.01.2016
6614
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея қирғоқлари яқинида йўловчи кемаси кит билан тўқнашиб кетди

Жанубий Корея қирғоқлари яқинида япон йўловчи кемасининг сув ости қаноти, тахминларга кўра, кит билан тўқнашиб кетиши натижасида тўрт киши жароҳатланди. Бу ҳақда Япония ва Жанубий Корея ОАВ хабар тарқатди.

Жанубий Кореянинг Пусан портидан Фукокуга йўл олган тезсузар "Beetle" кемаси (сув сиғими 164 тонна) соатига 55 километр тезликда кетаётганида кит билан тўқнашиб кетган.
Киодо агентлигининг маълумотига кўра, кема бортида 180 йўловчи бўлган.

Жанубий Кореянинг Рёнҳап агентлиги эса йиқилиб тушиш ёки зарбалар оқибатида тўрт кишининг жароҳатланганини маълум қилди. Кеманинг ўзи эса жиддий шикастланмаган, бироқ Пусандаги портга қайтган, жабрланганлар шифохонага етказилган.