Жамият | 12:49 / 08.01.2016
5637
1 дақиқада ўқилади

Каракас ҳокими барча устунларга Уго Чавес расмини илиб чиқишга кўрсатма берди

Венесуэла пойтахти Каракас ҳокими Хорхе Родригес собиқ президенти Уго Чавеснинг ва миллий қаҳрамон Симон Боливарнинг портретларини барча кўчалар, устунлар ва деворларга илиб чиқишга кўрсатма берди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Noticias24 порталига таянган ҳолда маълумот бермоқда.

Илгарироқ тилга олинган шахсларнинг қиёфалари парламент биносида жойлаштирилишини тақиқлаган эди. Бунга жавобан Хорхе Родригес мана шундай акцияни бошлаб берди.

“Чавес ва Боливар исмлари венесуэлаликлар учун муқаддасдир, ҳеч ким бизларни улардан нафратланишга мажбур эта олмайди”, - деди у.