Жаҳон | 08:09 / 08.01.2016
2950
1 дақиқада ўқилади

Ливияда нефть портида содир этилган портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Ливиядаги нефть экспорт қилинадиган Рас-Ануф портида содир этилган портлаш оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Маҳаллий амалдорлардан бирининг айтишича, портдаги ўтказиш пунктларидан бирида миналаштирилган одам портлатилган. Ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар орасида қўриқчилар билан бирга оддий фуқаролар ҳам бор.

Аввалроқ Ливиядаги яна бир порт – Ас-Сидрга ИШИД ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Бир-бирига яқин жойлашган бу икки порт охирги кунларда ИШИД жангариларининг нишонига айланди.

Шунингдек, 7 январь эрталабки пайт Ливиянинг шимолида 2011 йилдан бери қурбонлар сони бўйича энг йирик теракт амалга оширилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш