Жаҳон | 11:34 / 08.01.2016
3935
1 дақиқада ўқилади

ОТБ Қозоғистонга нефть нархи тушишининг оқибатларини бартараф этиш учун 1 млрд доллар қарз беради

Осиё тараққиёт банки Қозоғистонга нефть нархи тушишининг оқибатларини бартараф этиш учун 1 млрд доллар қарз беради. Экспортининг асосий қисмини нефть ташкил қилувчи ушбу давлат углеводородлар нархининг тушиб кетишидан жиддий зарар кўрган давлатлардан бири бўлди.

ОТБ қарз келишувини ўтган йил августида тасдиқлаган эди, аммо Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳужжатни декабрь ойидагина ратификация қилди.Қарз 5 йил муддатга берилиб, миқдори ўзаро тенг икки транш шаклида Қозоғистонга тақдим этилади.