Ўзбекистон | 15:55 / 08.01.2016
5294
1 дақиқада ўқилади

ОТБ ва Ўзбекистон МБ музокаралар олиб борди

Ўзбекистон Марказий банкида Осиё тараққиёт банки миссияси музокаралар ўтказди.
UzDaily.uz сайтининг МБ матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, томонлар ОТБнинг янги “Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш иккинчи лойиҳаси” лойиҳаси бўйича концепция ва техник кўмак масалаларини муҳокама қилишди.

ОТБ томонидан тақдим этилаётган лойиҳа мамлакат ҳудудларида кичик бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган. Лойиҳа доирасида, шунингдек, аёллар тадбиркорлигини молиялаштиришга ҳам катта эътибор қаратилади.