Жаҳон | 19:44 / 08.01.2016
6033
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда “мобил қуллик” бекор қилиниши билан 2 минг абонент ўз операторларини алмаштирди

Қозоғистонда жорий этилган телефон рақамини ўзгартирмаган ҳолда мобил операторни ўзгартириш имкониятидан қисқа муддатда кўплаб одамлар фойдаланди. Алоқа, ахборотлаштириш ва ахборот вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, охирги 4 кун ичида 2 минг киши операторларини ўзгартирди.

“Статистикага кўра, 5 январдан 8 январга қадар мобил операторни алмаштириш хизматидан 2 290 киши фойдаланган”, - дейилади хабарномада.

982 киши Алтел операторига уланишни маъқул кўрди. Бу оператор хизматларидан, ўз навбатида, 126 абонент воз кечди, орадаги фарқ 856 кишини ташкил қилди.

KCell’Дан 1218 киши воз кечди, унга уланганлар сони эса 343 кишини ташкил қилди.
Ниҳоят, “Билайн”ни 407, “Теле2”ни 558 мижоз маъқул кўрди.