Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қрим муфтияти: қримтатарларини сунъий равишда ҳокимиятга қарши курашга кўтаришмоқда
Украинада ўрнашиб олган айрим манфаатдор гуруҳлар қримтатарларини сунъий равишда Қрим ярим оролининг амалдаги ҳокимиятига қарши қўймоқда, бу билан улар этнослараро ҳамда диний низоларни келтириб чиқармоқчи. Бу ҳақда Қрим мусулмонлари диний бошқармаси баёнот тарқатди.
“Дин ходимлари, Қрим республикаси ва Севастополь шаҳри мусулмонлари диний бошқармаси кенгаши аъзолари Украинада туриб олиб фаолият юритаётган айрим шахсларнинг қримтатар халқини гўёки “кураш” учун кўтараётгани муносабати билан ўз ташвишини билдирди. Бу билан улар қримликлар жамиятида диний ва миллий низоларни келтириб чиқармоқчи”, - дейилади муфтиятнинг хабарида.
Хусусан, Мустафо Жамилев ва Рефат Чубаров бошчилигидаги гуруҳлар қримтатарларни кўчаларга чиқишга, Россия аннексиясига қарши курашишга ёхуд Қримни тарк этиб, Украинанинг қўшни Херсон вилоятида тузилаётган ҳарбий гуруҳларга келиб қўшилишга чорламоқда. Шу билан боғлиқ равишда қримтатар руҳонийлари аҳолига мурожаат қилиб, экстремистик чорловларга қулоқ тутмасликка чақирди.