Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони мудофаа вазири: Саудия Арабистони Эрон билан урушни истамаяпти
Саудия Арабистони мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон ал-Сауд Ар-Риёд Эрон билан тўғридан-тўғри қуролли ихтилофни бошлашни истамаётганини маълум қилди. У бу ҳақда The Economist журналига берган интервьюсида айтди.
“Бу умуман биз кутаётган нарса эмас ва кимки икки давлатни бунга олиб бораётган бўлса, ақлдан озган бўлса керак. Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги уруш минтақадаги улкан фожианинг бошланиши бўлади ва бутун дунёга ўз таъсирини кўрсатади. Биз албатта бунга йўл қўймаймиз”, деб жавоб берди ал-Сауд “Икки давлат ўртасида уруш бўлиши мумкинми?” деган саволга жавобан.
Саудия Арабистонида шиа имоми Нимр ан-Нимрнинг қатл этилишидан норози бўлган эронлик намойишчилар 3 январда Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум қилишган. Бу воқеа икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашиб кетишига сабаб бўлган.