Жаҳон | 00:34 / 08.01.2016
5944
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Кореядаги ядровий синов “техноген портлаш” сифатида таснифланди

Ядровий синовларни ҳар томонлама тақиқлаш ҳақидаги шартнома ташкилоти ижрочи котиби Лассино Зербо ташкилот Шимолий Кореядаги водород бомбасининг синовдан ўтказилишини “техноген портлаш” сифатида таснифлаганини маълум қилди.

“Биз бу портлаш техноген ҳодиса бўлгани қайд қилинган таҳлилий бюллетень чиқардик. Биз ҳозир бу ҳақиқатда техноген портлаш бўлди, деб айта оламиз”, деб айтди Зербо.

Таъкидланишича, ташкилот 8 январь кечки пайт Шимолий Кореядаги портлаш ядровий синов бўлган-бўлмагани ҳақида жавоб бериши мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш