Фан-техника | 17:37 / 08.01.2016
5791
1 дақиқада ўқилади

Швейцария компанияси Apple Watch дизайнидаги 25 минг долларлик механик соатни тақдим этди

Швейцариянинг H. Moser & Cie компанияси дизайни Apple Watch услубида ишлаб чиқилган Alp Watch (“Альп соатлари”) деб номланган соатни тақдим этди. 24900 долларлик соат ҳақидаги хабарни соатларга бағишланган Hodinkee блоги тарқатди.

Компаниянинг қайд этишича, мазкур соатни мурватини айлантириш орқали “қувватлаш” мумкин. мазкур технология ортида “икки юз йиллик тадқиқотлар ва ишланмалар ётади”.

Малумотларга кўра, H. Moser & Cie Alp Watch соатининг 50 нусхасини ишлаб чиқмоқчи. Унинг оқ олтиндан тайёрганлар намунаси эса 24,900 доллардан сотилади.