Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония бош вазири КХДРни ядро ва ракета дастуридан воз кечишга чақирди
Япония бош вазири Шиндзо Абэ Шимолий Кореяни мавжуд ядро ва ракета дастурларидан тўлиқ воз кечиш ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларига риоя этишга чақирди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.
“Мен (КХДРни) мавжуд ядро ва ракета дастурларидан тўлиқ воз кечиш ҳамда БМТ ХК резолюциясига кечиктирмасдан ва тўлиқ риоя этишга чақираман”, - дея Киодо агентлиги Абэнинг япон парламенти юқори палатаси йиғилишидаги сўзларидан иқтибос келтирмоқда.
Бундан аввалроқ эса Япония парламентининг юқори палатаси бир овоздан 6 январь куни ўз тарихида биринчи марта водород бомбасини синовдан ўтказган КХДР ҳаракатлари қораланган резолюцияни қабул қилган эди.