Жаҳон | 09:49 / 08.01.2016
3995
2 дақиқада ўқилади

Япония Мудофаа вазири КХДРдаги водород бомбаси синови тўғрисида мулоҳазаларини ўртоқлашди

Япония Мудофаа вазири Гэн Накатанининг фикрича, ер ости силкинишлари магнитудасини ҳисобга олганда, Шимолий Кореянинг водород бомбасини синовдан ўтказгани эҳтимоли жуда паст.

“Зилзила кучини ҳисобга олсак, улар (КХДР)нинг водород бомбасини синовдан ўтказгани эҳтимоли жуда паст”, - дея Киодо агентлиги япон вазири сўзларидан иқтибос келтирди.

Шу билан бирга, Япония мудофаа маҳкамаси раҳбари шимолий кореялик мутахассисларнинг портлаш кучини камайтира олган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно этмади. У вазиятнинг келгусидаги таҳлилларни зарурлигини таъкидлаб ўтди.

“Қоидага биноан, водород бомбасининг портлаш кучи ядро заряди кучидан ортиқроқ бўлиши керак. (Бироқ) бу сафар қайд этилган 5,0 баллик зилзила магнитудаси сўнгги учта ядровий синовлар кучидек бўлмади”, - деди Накатани.

Гэн Накатани КХДРнинг ядро синовини ўтказгани ва халқаро ҳамжамият танқидларидан кейинги хориж мамлакатлари ўтказаётган босимга жавоб тариқасида ўзининг ташвиқот ҳаракатлари, жумладан, ракеталарни учириш ишларини давом эттириши эҳтимоли борлигини ҳам истисно қилмади.