Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Тахтлар ўйини”нинг янги мавсуми қачон бошланиши эълон қилинди
АҚШнинг машҳур “Тахтлар ўйини” сериалининг олтинчи мавсуми 2016 йилнинг 24 апрелидан намойиш этила бошлайди. Бу ҳақда HBO телеканалининг Twitter’даги микроблоги орқали хабар қилинди.
Мазкур мавсум телеэпопеянинг ёзувчи Жорж Мартиннинг китобларига асосланмаган дастлабки мавсум бўлади. Январь ойида ёзувчи ўз блогида сериалга асос бўлиб хизмат қилаётган “Муз ва олов қўшиғи” сагасининг The Winds of Winter (Қиш шамоли) деб номланган олтинчи қисмини ўз вақтида тугатишга улгурмаганини тан олди.
Унинг айтишича, китобни якунлашга ойлар талаб қилади. Режага мувофиқ, китоб устидаги ишлар 2015 йилнинг 31 декабрь куни тамомланиши лозим эди.