Спорт | 06:15 / 09.01.2016
16464
1 дақиқада ўқилади
Бу қизиқ! Кичкина деманг бизни: Каратэчи қизалоқ ҳақида
9 ёшли Махиро Такано бир қараганда тенгдошларидан фарқ қилмайдигандек... У ҳам ўртоқлари каби мультфилм кўришни, ширинликлар истеъмол қилишни, видеоўйинлар ўйнашни яхши кўради. Скейтбордда учиш ва батутда сакраш унинг жону дили. Бироқ, бу қизалоқ "Кичкина деманг бизни" дейдиганлар ҳилидан. Ҳа ҳа, мана шу кичкина қизча каратэ бўйича ўз ёш тоифасида Япониянинг уч карра чемпиони ҳисобланади. У шунингдек, япон мусиқа гуруҳларининг клипларида ҳам суратга тушади.
Махиро ҳар куни мактабдан келади ва тезда тушлик қилиб каратэ бўйича машғулотларга йўл олади.
9 ёшли қизча каратэ бўйича уч карра Япония чемпиони ҳисобланади
Машғулотларда доимо фаол
У машғулотларга кетиш олдидан уй вазифаларини ҳам қилиб олишга улгуради
Манба:olamsport.com