Жамият | 16:01 / 09.01.2016
5253
1 дақиқада ўқилади

Бухорода қалбаки виски сотувчиси қўлга олинди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида ўтказилган рейдлардан бирида қалбаки виски спиртли ичимлигини сотиб келган Рустамбек Маҳмудов қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, текширув давомида унинг машинасидан 17 млн сўмлик қалбаки маҳсулот топилган. Уларнинг бари текширув учун лабораторияга юборилган. Текширув натижаларига кўра маҳсулот истеъмолга яроқсиз деб топилган.

Маҳмудов тегишли равишда жавобгарликка тортилди.