Технология | 10:12 / 09.01.2016
8234
1 дақиқада ўқилади

CES-2016да одамлар учун “ақлли дум” кўрсатилди

Лас-Вегасда ўтаётган CES-2016 кўргазмасида одамларга мўлжалланган “ақлли дум” намойиш этилди, деб хабар беради Associated Press нашри.

Дум шаклидаги ускуна камарга мустаҳкамланиб, смартфон ёки планшет ёрдамида ҳаракатга келтирилади.

Янгилик тақдимотчиси бўлган In-Tail компанияси раҳбари Брайан Кауфманнинг сўзларига қараганда, шу йилнинг апрелида электрон дум 499 доллар нарх билан сотувга чиқарилади. Унинг комплектига думга мусиқа оҳангига уйғун ҳаракатланишга ёрдам берадиган аудиосенсор киради. Бундан ташқари, компания девайсни видеоўйинлар билан боғлашга ҳаракат қилмоқда.

Айни пайтда компания электрон ёрдамчиларсиз ишлайдиган оддий думни 200 доллардан сотмоқда.