Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 08:59 / 09.01.2016
7362
1 дақиқада ўқилади
Доктор Хаус ролини ижро этган актёр Хью Лори яна шифокор ролини ўйнайди
“Доктор Хаус” сериалида бош ролни ижро этиши билан танилган британиялик актёр Хью Лори яна шифокор ролини ўйнайди, деб ёзмоқда The Guardian нашри.
Лори “Chance” (Имконият) сериалида суд нейропсихиатрияси бўйича мутахассис ролини ижро этади.
Таъкидланишича, Лорининг янги қаҳрамони ён-атрофдагилар билан муносабатларда муаммоларга эга бўлиб, рафиқаси билан ажрашгандан кейин тушкунликни бошидан кечиради ва сериал давомида ўсмир қизининг муаммоларини ҳал қилади.