Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эксперт қозоғистонликлар Хитойнинг арзон машиналарига ўтишларини башорат қилди
Қозоғистоннинг йирик автодилерлари ва ритейлерлари сервис хизмат кўрсатишга ўтиб кетишади, фойдаланувчилар эса асосий эътиборни Хитойнинг арзон машиналарига қарата бошлайди. Бу ҳақда PricewaterhouseCoopers консалтинг фирмаси мутахассислари айтиб ўтишди.
“Астана” телеканали эфирида агентлик эксперти Шалқар Нуртлеуов автомашиналар хариди кўрсаткичлари 2015 йилда расмий равишда 50 фоизга тушиб кетганини эслатиб ўтди. Унинг айтишича, молиявий инқироз кўпчиликни арзон машиналардан фойдаланишга мажбур қилади.
Нуртлеуовнинг фикрича, мавжуд қийинчиликлар туфайли йирик дилерлар машина сотишдан техник хизмат кўрсатишга ўтиб кетади.
“2016 йилда арзон машиналарнинг позициялари яхшиланади. Бозорга Хитойнинг арзон машиналари кириб келиб, оммалашади. Автомобиль ҳашам белгисига эмас, ҳаракат воситасига айланади. Бу бир томондан қувонарли, чунки одамлар даромади ва буромадини ҳисоблашни бошлади”, - таъкидлади эксперт.