Жаҳон | 23:54 / 09.01.2016
7068
1 дақиқада ўқилади

Форс кўрфази мамлакатлари Эронга қарши янги чоралар қўлламоқчи

Форс кўрфазининг араб давлатлари ҳамкорлиги Кенгаши аъзолари (ССАГПЗ) бўлган давлатлар Эрон томонидан зиддиятли ҳаракатлар юз берган тақдирда, унга нисбатан қўшимча чоралар кўриш истагини билдирганлар.

Шунингдек Форс кўрфази мамлакатлари ар-Риёдни Эронга қаршилик қилиш борасидаги ҳаракатларини ҳам қўллаб-қувватлашган.

“Кенгаш аъзоси бўлган давлатлар мазкур душманлик ҳаракатларига қарши қўшимча чораларни қўллайдилар”, - дейилган ташкилотнинг бош котиби Абдел Латиф аз-Зайни томонидан ўқиб эшиттирилган ташкилот баённомаси матнида.

Бундан аввалроқ Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Адел ал-Жубайр Эрон бошқа давлатларнинг ишига аралашишда давом этса, ар-Риёд Теҳронга нисбатан янги чоралар қўллашини маълум қилган эди.