Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 16:44 / 09.01.2016
9500
1 дақиқада ўқилади
ФВВ: 9 январь куни Тошкентда кузатилган зилзила магнитудаси 3 баллни ташкил қилди
“Тошкент” сейсмостанциясининг маълумотига қараганда, 9 январь куни Тошкент вақти билан соат 4:02да зилзила кузатилган. Унинг эпицентри Тошкентдан 55 км нарида, Янгийўл ҳудудида жойлашган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий сайтида чоп этилган баёнотга кўра, зилзила магнитудаси 3.6 баллни ташкил қилган. Тошкент ҳудудида 3 балли силкиниш қайд қилинган.