Спорт | 14:49 / 09.01.2016
3797
1 дақиқада ўқилади

Гуус Хиддинк: шартнома муддати тугаши билан “Челси”дан кетаман

“Челси” жамоасининг янги бош мураббийи Гуус Хиддинк ўзининг жамоадаги фаолияти қанча давом этиши ҳақида айтиб ўтди.

“Мен иккита сана белгилаб олдим. 25 ва 28 май кунлари, шундан сўнг ҳаммаси тугайди, 29 майда кетишим мумкин бўлади”, - деди у.

25 май куни Англия Кубоги, 29 май куни эса Чемпионлар Лигаси финаллари бўлиб ўтади.
“Мен шундан сўнг жамоадаги фаолиятимни тугатишим ҳақида аниқ айтдим”, - қўшимча қилди мутахассис.