Иқтисодиёт | 18:49 / 09.01.2016
4358
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон банки Эрон ЯИМи 2016 йилда 5.8 фоизни ташкил қилишини прогноз қилмоқда

Жаҳон банки Эрон ЯИМи 2016 йилда 5.8 фоизни ташкил қилишини прогноз қилди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар бермоқда.

Банк мутахассислари тайёрлаган “Жаҳон иқтисодиёти прогнози” ҳисоботида таъкидланишича, 2015 йилда ЯИМ Эронда 1.9 фоизга ўсган. 2016 йилда бу кўрсаткич 5.8 фоизга, 2017 йилда эса 6.7 фоизга тенг бўлади.

Бундай юқори кўрсаткичларни Жаҳон банки Эронга нисбатан санкцияларнинг бекор қилиниши билан боғламоқда. Постсанкцион Эронда ўсиш суръатлари юқори бўлиши кутилмоқда.