Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:26 / 09.01.2016
4983
1 дақиқада ўқилади
Жанубий Корея КХДРнинг баллистик ракета синовлари акс этган видеороликни сохта деб баҳолади
Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР сув ости кемасидан баллистик ракетаси учирилиши қайд қилинган видеолавҳани қалбаки деб баҳоламоқда. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги хабар бермоқда.
Зобитлардан бирининг сўзларига қараганда, видео илгариги видеолавҳаларнинг парчаларини бирлаштириш йўли билан тайёрланган. Шу тариқа, экспертларнинг фикрича, Шимолий Корея аслида баллистик ракета синовларини ўтказмаган.