Жаҳон | 00:07 / 09.01.2016
4190
1 дақиқада ўқилади

Кёльн полицияси бошлиғи шаҳардаги бетартибликлардан кейин пенсияга кетишини сўради

Кёльн полицияси бошлиғи Вольфганг Альберс 31 декабрда шаҳарда аёлларга кўп сонлик тажовуз қилиш ҳолатларидан кейин ўз лавозимидан муддатидан аввал озод этилишини сўради, деб хабар берди шаҳар маъмуриятидаги манба. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

60 ёшли Альберс пенсияга чиқиш ҳақида ариза берди.

Бу орада маҳаллий полиция Кёльн марказида янги йил кечасида юз берган безориликларни тергов қилмоқда.

32 нафар зўравоннинг шахси аниқланган, улардан 29 нафари Германияда яшаш ҳуқуқига эга бўлган муҳожирлар бўлиб чиқди.