Жаҳон | 15:49 / 09.01.2016
4295
1 дақиқада ўқилади

Меркель муҳожирларни депортация қилиш тартиби қайта кўриб чиқилишини маълум қилди

Германия муҳожирларни депортация қилишнинг амалдаги тартибини қайта кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда рейхсканцлер Ангела Меркель Кёльнда содир бўлган воқеалар юзасидан қилган чиқишида айтиб ўтди.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Германиядан фақат суд томонидан 3 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинганлар депортация қилиниши мумкин. Ўз ватанида ўлим хавфи остида қоладиган одамларни депортация қилиш мумкин эмас.

Айрим фаоллар ҳар қандай муддатга ҳукм қилинган муҳожирларни депортация қилиш таклифини билдирмоқда.

“Менимча, бўлиб ўтган воқеалар ўзгаришлар зарурлигини кўрсатди, - деди Меркель хоним. – Ички ишлар ва адлия вазирлари вариантларни муҳокама қилмоқда”.