Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 19:30 / 09.01.2016
4813
1 дақиқада ўқилади
Microsoft интернет учун SIM-карталар сотади
Windows универсал дўконида Microsoft’нинг янги иловаси - Cellular Data пайдо бўлди. Келтирилган таърифга кўра, у мобил интернет билан ишлашга мўлжалланган.
Фойдаланувчи Microsoft’дан махсус SIM-картани сотиб олиб, уни Windows-смартфонга ёки планшетга жойлаштириш, Cellular Data иловаси ёрдамида ҳисобни тўлдириш ва интернетга уланиш имкониятига эга бўлади. Роуминг ҳозирча кўзда тутилмаган, яъни алоқа фақат SIM-карта харид қилинган давлатда ишлайди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш