Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озодбекнинг ҳиндлардан ўғирланган қўшиғи эфирдан олиб ташланадими?
Озодбек Назарбеков ўтган йили мухлисларига Бобур ғазалларига басталанган куйлар дастасини тақдим этган эди. Мумтоз шеърларга асосланган мазкур қўшиқлар қисқа муддатда оммалашиб, тингловчилар ҳамда хонанданинг ўз мухлислари орасида эътирофга сазовор бўлган эди. Аммо яқинда маълум бўлган бир факт тароналардан олинган ижобий таассуротларни бироз хира қилди.
Qalampir.uz сайти ижодкорлари дастадан ўрин олган “Лола” қўшиғининг илдизларини тафтиш қилиб кўрди. Муштарийларнинг саъй-ҳаракатлари билан аниқланишича, қўшиқнинг мусиқаси ҳинд ижодкори Пани Визхумнинг Nen Jae таронасидан кўчирилган экан. Бу қўшиқ Озодбек ижодидаги куйдан икки йил муқаддам – 2013 йилда ижод қилинган.
“Наҳот, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков кўчирмакашликка йўл қўйган бўлса?”, - савол беради материал муаллифи.
Яқиндаги баёнотларидан бирида “Ўзбекнаво” мутасаддилари плагиатга йўл қўйган санъакторларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилиши, ҳаттоки уларнинг ашулалари радио ва телеэфирдан олиб ташланиши мумкинлиги борасида баёнот беришган эди. Бу сўзларни хотирлаган ҳолда, биз ҳам юқоридаги саволга қўшимча қилмоқчи эдик: Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг ижод маҳсули эфирдан олиб ташланадими.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ҳозирча хонанданинг маъмури билан боғланишнинг имконияти бўлмагани боис бошқа тафсилотлар бизга маълум эмас. Қўшиқ учун расмий рухсатнома олинганини, ёхуд “ўғирлик”ни “эринчоқ” бастакор содир этган бўлиши мумкинлигини истисно қилмаймиз.
Озодбек Назарбеков - Лола
Panivizhum Nilavu - Nenjae