Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда барча турдаги қўшинларнинг ҳарбий тайёргарлиги текширила бошланди
Қозоғистонда ўқув тревогасига кўра қуролли кучларнинг барча турдаги қўшинлари оёққа турғизилди. Бу ҳақда республика мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Қозоғистон қуролли кучлари юқори ҳарбий тайёргарлик даражасида. Ўқув сигнали асосида барча турдаги қўшинлар оёққа кўтарилди”, - дейилади хабарномада.
Айтилишича, қуруқлик қўшинлари гуруҳлари ўқув марказлари ва полигонларда ўқув вазифаларини бажаришга киришиб кетган. Ўқувларда авиация ҳам иштирок этмоқда.
Ўтган йили Қозоғистонда ҳарбий қисмларнинг тайёргарлиги 170 марта режали асосда текширувдан ўтказилган эди.