Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ривожланган давлатларда 40 фоизга яқин озиқ-овқат маҳсулотлари чиқитга чиқади
Озиқ-овқатлар чиқиндисидан чиқадиган газ иқлимни ва атроф-муҳитни зарарлайдиган газлар орасида учинчи ўринда туради. Муаммонинг асосий сабаби озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжнинг ошиши ва одамлар сонининг ўсишидир. Сотувчилар ўз савдолари ҳажмини ошириш мақсадида дўконларни озиқ-овқат маҳсулотларига тўлдириб ташлайдилар, харидорлар эса меъёрдан ортиқ ана шундай маҳсулаотлар сотиб олишади.
Гарвард университети олимларининг аниқлашларича, биргина америкаликлар бир йилда қиймати 165 млрд. долларга яқин 40 фоиз озиқ-овқат маҳсулотини чиқитга чиқаришади. Шу боис айрим мамлакатларда озиқ-овқат танқислиги кузатилмоқда. Сайёрадаги 805 миллионга яқин инсон бундан азият чекмоқда.
“Натур Продукт” сайти чиқиндилар асосан нима сабабдан чиқишини кўрсатиб берувчи махсус графика ишлаб чиқишди. Маълум бўлишича озиқ-овқат маҳсулотлари чиқиндисининг 50 фоизга яқини салатлардан чиқаркан.
